UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  9 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  0 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  0 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  5 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бурдиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  12 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 20:21"Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади  2 20:15Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Қизилқум"ни 5:1 ҳисобида мағлуб этди  22 20:00Ямаль "Сельта"га қарши ўйнамайди  2 19:42Франция футбол Федерация ПСЖнинг "Мбаппе иши" бўйича апелляциясини рад этди  0

Ханс-Йоахим Ватцке: “Биз стадионлардаги муҳит, чипта нархлари ва терма жамоа савиясида Англиядан юз карра устунмиз” Янгиликлар

Ханс-Йоахим Ватцке: “Биз стадионлардаги муҳит, чипта нархлари ва терма жамоа савиясида Англиядан юз карра устунмиз”

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Бавария”га рақобатчи бўла оладими? Дортмундликлар ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке “Киккер” нашрига берган интервьюсида бунга ишонмаслигини айтиб ўтди.


У ёш футболчилар юксак ҳолатга чиқиши учун вақт керак деган фикрда. Суҳбат жараёнида Ватцке клуб, Германия ва Европа футболи ҳақида кўплаб саволларга жавоб қайтарди.

- Ёзда телефонда сўзлашувлар учун қанча тўлашингизга тўғри келди?

- (кулади) Бунчалик кўп тўламагандим. Мхитарянни сотишга қарор қилганимизда барча қўнғироқ қилди. Телефондан бўшамадик. Агар Генрихни сотмаганимизда кўп трансферларни амалга ошира олмасдик.

- Ёзда жамоа таркибни янгилади. Бу билан келаси йиллардаги асосий таркибни йиғиб олдими?

- Шубҳасиз. Албатта, ҳар йили таркибни яхшилашга интиламиз. Лекин асосий таркиб бизда бор. “Боруссия” аллақачон Усмон Дембеле ва Рафаэль Геррейрони кўз остига олганди.

- Бошқа клубларни ортда қолдириш “Боруссия” учун ўзи хоҳлаган ўйинчи билан шартнома тузишда ягона чорами?

- Бу бизнинг трансфер бозоридаги иш услубимиз. Ҳозирча бу яхши иш бермоқда. Футболда ҳаммаси оддий қурилган: агар 10 трансфердан 6-7таси амалга ошса, бу катта муваффақият. Бизда эса бу рақам 8-9тани ташкил этмоқда. Левандовски, Хуммельсе, Пишчек, Кагава, Вайглларни эсланг! Михаэль Цорк ишини ажойиб уддалаб келяпти.

- Футболчилар билан музокарани эрта бошлаш уларни топ-клублар ёки инглиз ўртамиёналари ўзига оғдириб олишидан хавфсирашни билдирадими?

- Топ-клубларни ортда қолдиришга уринамиз. Дембеле ва Геррейро каби ўйинчилар “Сток Сити” сингари Еврокубокларда қатнашмайдиган клубларга ўтишмайди.

- АПЛ кучли футболчи ва мураббийлар билан кучаймоқда. Бу Бундеслигага хавф соладими?

- Бундеслиганинг барча муамммосида АПЛни айбламаслигимиз керак. Ҳа, у лигада пул кўп. Бироқ биз бошқа жиҳатларда Англияни доғда қолдиряпмиз. Бу далилни камайтирмаслигимиз лозим.

- Нимани назарда тутяпсиз?

- Стадионларимизда энг яхши футбол муҳити, чипталар нархи арзон ва терма жамоамиз Англиядан юз баравар кучли. Бундан хурсанд бўлишимиз даркор. Фақат Бундеслиганинг муаммолари тўғрисида гапиравермаслик зарур.

- Клоппнинг АПЛдаги муваффақияти сизни ажаблантиргани йўқми?

- Юрген жаҳондаги энг яхши мураббийлардан бири. Унинг ишидаги асосий тарафлардан бири кўп янги футболчиларни жалб этмасдан қўл остидаги ўйинчиларнинг юқори даражага чиқишига ёрдамлашади. Ҳозир унинг услуби иш беришини ҳамма кузатмоқда.

- Томас Тухель билан тил топишишингиз қанчалик қийин кечди?

- Биз иккинчи Клоппни қидирмадик. Бу имконсиз. Янги юқори савияли мутахассис билан шартнома тузишни истадик. Уни Тухель мисолида топдик. Унинг ишидан ҳар куни ҳайратга тушаман. Томас Клоппга ўхшамайди, унинг ўзига хос иш юритиш услуби мавжуд.

- Жорий мавсум Тухелнинг ишини қандай баҳолайсиз?

- Мавсум биз учун ўтган йилга қараганда қийинроқ бўлишини билардик. Хуммельс ва Гюндоган мисолида биз жаҳон савиясидаги икки футболчини йўқотдик. Яна Мхитарян сотиб юборилди. Уларнинг ўрнига ёш ўйинчиларни таклиф қилдик. Ёзда 13 трансферни амалга оширдик. Жамоа мавсумни қандай ўтказаётганидан кўнглим тўлмоқда. Яқин йиллар ичида жамоани ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Ва бир кун албатта совринни қўлга киритамиз.

- Кейинги йил у билан шартномани узайтиришни муҳокама қиласизми?

- Бунга шубҳаланманг. Музокаралар чоғида қандай гап кетаётганини эълон қилмаймиз. Якуний натижага эришганимизда бундан барчани хабардор қиламиз.

- Тухель – шахсий лойиҳани ёқтирувчи инсон. Қандай ўйлайсиз, у “Боруссия”да Юрген Клопп каби 7 йил ишлайдими?

- Етти йил – жуда узоқ муддат. Тахмин билдиришни истамайман. Бироқ Тухель билан бажонидил бирга ишлардим.

- Нега тахмин билдиришда бунчалик эҳтиёткорсиз?

- Клоппнинг кетишигача бир йил қолганда ҳеч ким унинг “Боруссия”даги даври тугади деб ўйламаганди. Биз иккинчи ўринни олдик, Германия Кубоги финалида Хуммельснинг голи ҳисобга олинмагани сабабли ютқазиб қўйдик. Чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб бордик. Ҳеч ким хайрлашиш ҳақида гапирмаганди. Аммо орадан бир йил ўтгач, Юрген Клопп бошчилигидаги ажойиб давр мантиқий якунига етди.

- Тухелга Испания топ-клублари қизиқиш билдиришмоқда. Сизга бошланғич музокаралар борасида бирор нарса маълумми?

- “Реал” раҳбарияти билан ажойиб муносабатдаман ва улар Тухелни қадрлашини биламан. Инглиз клублари ҳақида ҳам шундай дея оламан. Ўтган мавсумни муваффақиятли ўтказганимизни инобатга олсак, бу табиий ҳол. Тухель жамоага ўз услубини олиб киришни уддалади. Футболчилар кетса, уларнинг ўрнига бошқаларни жалб этамиз. Мураббий борасида ҳам қарашларимиз шундай. “Боруссия” ҳамиша бир кишидан устун юради. Бундай вазият юзага келишига доим тайёр турамиз.

- “Боруссия”да Европа бўйлаб энг яхши скаутлар бўлими бор. Мураббийларни ҳам кузатасизларми?

- Буни амалга оширмасак, ҳозир ҳаваскорлар лигасида ўйнаётган бўлардик. Бироқ айни пайтда бу мавзу аҳамиятга эга эмас. Тухель билан узоқ муддатли ҳамкорликни кўзлаяпмиз.

- Ёзда Марио Гётце ва Андре Шюррлени сотиб олиш юзасидан қарашларингиз бир-бирига мос келмади.

- Балки, қарама-қарши фикрлар сизларда бўлгандир, аммо бизда эмас. Бундай ижрочилар билан шартнома тузганлар бирор нарсада қўпол хато қилиши мумкин эмас. Аксинча, бу трансферлар биз учун жуда енгил кечди. Чунки уларни жуда яхши биламиз. Марио 24 ёшда, бизнинг тарбияланувчи. Андре эса шахсий кўрсаткичлари бўйича футболчилар орасида алоҳида ажралиб туради. У алангадек ёниб туради! Ўйинчи мураббийга боғланганда бу унинг кейинги ўсишига таъсир кўрсатади. Шюррленинг трансферига қадар Моуриньо билан суҳбатлашдим. Андре унинг қўл остида кам ўйнаган. Жозе Виллиан ва Азарга кўпроқ имконият берганди. Халқаро аренада бирданига юқори савияда ўйнаб кетиш қийин. Шюррленинг анча қиммат туриши ўйинчига боғлиқ ҳолат эмас. Трансфер бозори шундай қурилган. Бошқа тарафдан биз ҳам Хуммельс, Гюндоган ва Мхитаряннинг сотувидан катта пулга ишладик.

- Аввалги мавсумда жамоа Шахин ва Кагавани қайтарди. Хуммельсни қайтаришга қанчалик яқинсизлар?

- Хуммельснинг қайтиши? (кулади) Бу ҳаётимдаги энг катта орзу.

- Нега клуб собиқ футболчиларини бошқа жамоаларга нисбатан кўпроқ ортга қайтаради?

- Биз ўйинчининг характерини биламиз. Унинг имкониятларидан хабардормиз. Футболчи ҳам клубни билади. Биз фақат янги клубида ишлари юришмаган ўйинчиларни ўзимизга қайтара оламиз. “Бавария” учун голлар уришда давом этаётган Роберт Левандовски “Боруссия”га қайтмайди.

- Мхитарянда “МЮ”да ишлар жойида эмас. Уни қайтарасизми?

- Йўқ. Чунки ҳар бир ақлли футболчи қаерга ўтаётганини билиши даркор. Ўтиш ҳақида қарор тўлиғича Генрихники эди.

- Унинг агентини жуда енгил ўйлайдиган инсон дейишади. Шундайми?

- Райола жуда ақлли ва ўзини ушлаб тура олмайдиган одам. Унинг ўзига хос услуби мавжуд. буни илгаридан билардик. Мхитаряннинг ўтишида Райола ўзини яхши тутди.

- Мхитаряннинг трансфери “МЮ”га Ибрагимович ва Погбанинг олиб келинишига қўшимча лойиҳа бўлдими?

- Буни шарҳлай олмайман.

- Ҳар куни Обамейянгнинг трансфери борасида хабарлар пайдо бўляпти. Клуб уни ушлаб қолишга қодирми?

- Гап-сўзлар футболнинг бир қисми. Ўйинчиларни кўплаб инсонлар ўраб туради ва улар нимадир эшитишни хоҳлайди. Буни хотиржам қабул қилиш лозим. Ҳар йили ҳолатни кўриб чиқиш керак. Футболчилар улғайиб боради. Бунда спорт ва иқтисодий жиҳатлар инобатга олинади. Европада Обамейянгни сотиб олишга даъвогар бўладиган клублар кўп деб ўйламайман.

- Бир кун у “Бавария”да пайдо бўлиши мумкинлигини инкор этмайсизми?

- У “Бавария”да бирор нарсани унутдими? Бу иложсиз. Мюнхенликлар раҳбарияти Левандовскини сотишни режалаштирмаяпти. Обамейянг ва Роберт бирга ўйнай олмайди. Бунга улар бизда ўйнаган пайти иқрор бўлганмиз. Қолаверса, уни сақлаб қолишни хоҳлаймиз. Пьер яхши йигит ва ажойиб футболчи.

- Бундеслигада “Боруссия”нинг жорий мавсум “Бавария”га жиддий қаршилик қилишига умид билдиришмоқда. Мухлисларга шундай умид бера оласизми?

- Бу йил йўқ. Биз ёшларимиздан кўп нарсани умид қилган ҳолда уларни босим остига қўймаслигимиз шарт. Бу мавсумда ёшлар ўзларини тўлиқ кўрсата олмасликлари мумкин.

- Бу шунчаки катта кетмасликми ёки “Бавария” яқин йилларда Бундеслигада ҳукмронлик қилишда давом этадими?

- Нега бирор нарсани тан олмаслигимиз керак? “Бавария” жаҳоннинг энг яхши уч клуби қаторида. Уларни бўш жойдан ўсишда қувиб ўтиш имконсиз. Мюнхенликлар таркиб учун икки баравар кўп пул сарфлашда давом этар экан, уларда бизга қараганда кўпроқ очколар бўлади. Хуммельсни сотиб олиб, жамоа янада кучайди. Яна дарвозада жаҳонда энг яхши саналган Мануэль Нойер бор, у ўзидан кейинги посбондан 25 фоизга яхшироқ.

- Иккинчи куч “Боруссия” бўлмаган тақдирда ким?

- Мен иккинчи куч бўлмаймиз дедимми? Бундеслигада бу жойни биздан тортиб оладиган бошқа жамоани кўрмаяпман.

- “Бавария” ва “Боруссия” ўртасидаги муносабат анча яхши, шундай эмасми?

- “Боруссия”ва“Бавария” немис футболи учун халқаро аренада масъулиятни зиммасига олган. Биз Еврокубокларда Германия шарафини ҳимоя қиладиган иккинчи кучмиз. Бу жамоалар душманлик кайфиятида бўлса, бундан кимгадир фойда деб ўйламайман. Ёзда уч трансферни амалга оширдик ва барчаси профессионал даражада ўтди.

- Нега кичик клублар келажакда трансляциялар ҳуқуқидан кўпроқ пул олмасликлари керак?

- Бунда Еврокубоклардаги натижалар акс этади. Икки клуб Европадаги энг кучли 10 жамоа қаторига киради. Албатта, иқтисодий тарафдан бир жамоанинг ҳар йили чемпион бўлиши фойдали эмас. Бироқ буни қандай тузатиш мумкин? Бунинг учун бутун бир тизимни йўқ қиламизми?

- Халқаро аренада бир клубнинг ҳукмронлиги нимага олиб келади?

- Чемпионлар лигасини ҳалигача бир клуб қаторасига икки марта ютмаган.

- Лекин ярим финалчилар номи доим бир хил.

- Ҳал қилувчи жиҳат мусобақани ким ютгани ҳисобланади. Европада 5-6 клуб Чемпионлар лигаси соврини учун кураша олади. Ўйлашимча, бу турнирнинг ҳозирги формати учун етарли саналади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика