Ханс-Дитер Флик «Бавария»ни бошқариш учун иккита шарт қўйди

Khoja
13 май 2024
«Бавария» 10 май куни Ханс-Дитер Флик билан музокараларни бошлади.

Немис мутахассиси жамоага қайтишга тайёр, бироқ у раҳбариятга иккита шарт қўйди. Флик жамоа билан узоқ йиллик шартнома тузмоқчи эканлигини маълум қилди, бироқ «Бавария» мураббийга икки йиллик шартнома таклиф қилди. Шунингдек, Ханс-Дитер Флик ўзининг ёрдамчилари сифатида Мирослав Клозе ва Тони Тапаловични кўрмоқчи.

Агар ушбу талаблар «Бавария» раҳбарияти томонидан қониқтирилса, Флик ёзда жамоага келиши мумкин.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com