Хамес Қатардан ватанига қайтиши мумкин

Sherzod Nurmatov
26 мар 2022
Қатарнинг "Ал Райян" клуби ва Колумбия терма жамоаси вице-сардори Хамес Родригес фаолиятини ўз мамлакати чемпионатида давом эттиради.

Манбага кўра, 30 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига "Атлетико Хуниор" даъвогарлик қилмоқда.

Ярим ҳимоячи 2021 йилнинг ёзида Қатар клуби билан 3 йиллик шартнома тузган эди. Transfermarkt портали уни 15 миллион еврога баҳолаяпти.

Родригес фаолияти мобайнида "Банфилд", "Порту", "Монако", "Реал", "Бавария" ва "Эвертон" клублари шарафини ҳимоя қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato