Вячеслав Шевченко: “Иссиқда ҳатто футбол томоша қилиш ҳам қийин”

Narzulla Saydullayev
12 июн 2016
Олий лига ўн биринчи туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Қизилқум” жамоалари учрашувидан (2:0) сўнг, навоийликларнинг украиналик легионери Вячеслав Шевченко ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.
—Тошкентга фақат ғалаба учун келгандик, — деди Вячеслав Шевченко. — Ўзбекистонда учинчи мавсум тўп тепяпман. Аммо илк маротаба бундай юқори даражадаги иссиқ ҳарорат остида ўйнашимга тўғри келди. Адашмасам, ҳаво ҳарорати +35 - +40 даража эди. Бунақа иссиқда нафақат футбол ўйнаш, балки ўйинни томоша қилиш ҳам ҳар бир кишидан ўзига яраша куч ва сабр талаб этади. Шу боис, ўйин суръати у қадар юқори бўлмади. Рақибимиз “Бунёдкор” ҳам, жамоадошларим ҳам кутилганидек футбол намойиш эта олишмади.

Уйга камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, охирги дақиқаларгача ўйинни бир текис ўтказа олмаганимиз қимматга тушди. Энди бор эътиборимизни навбатдаги баҳсга қаратамиз. Тошкентда бизни қўллаб-қувватлаган кўп сонли навоийлик мухлисларга раҳмат айтамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia