"Вулверхэмптон" ва "Вест Хэм" "Севилья" ўйинчисига қизиқмоқда

Alisher
22 июн 2021
"Севилья" форварди Юссуф Эн-Несири фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 24 ёшли марокашлик учун "Вулверхэмптон" ва "Вест Хэм" даъвогарлик қилмоқда.

Испан клуби январда ўйинчи борасида берилган 35 миллион евролик таклифни рад этган эди.

Эн-Несири 2020/21 йилги мавсум Испания чемпионати доирасидаги 38та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол уришга эришди. Унинг ҳисобида шунингдек Чемпионлар Лигасида 8та ўйинда 6та гол бор.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira