

"Бўрилар" 25 ёшли португалиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи, у ёзда клубини ўзгартиришга қарши эмас.
Гедеш учун "Вулверхэмптон" босслари 18 миллион евро атрофида сарфлашга тайёрлар. Эслатиб ўтамиз, форварднинг "Валенсия" билан шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Гонсало жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди.



