Вудворд полиция ҳимоясига топширилади

Mirjalol Normatov
4 окт 2020
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти спорт директор Эд Вудворднинг хавфсизлигини кучайтирмоқда.

"Mirror" хабарига кўра, трансферлар ойнасининг сўнгги кунида Вудворд полиция ҳимоясига топширилади. Ёдингизда бўлса, январь ойидаги трансферлар ойнаси сўнгги кунида Вудворднинг Чеширдаги уйига бир неча босқинчилар ҳужум қилган ва деворларни қизил бўёққа бўяб, уйга қарата пиротехник воситалар отишган. Ўшанда директор ва унинг оила аъзолари уйда бўлмаган.

Бунга сабаб сифатида мутахассис МЮнинг трансферлар сиёсатини жуда ёмон олиб бораётганлиги айтилган. Эслатиб ўтамиз, Англияда трансферлар ойнаси 5 октябрь куни ёпилади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal