

Войцехнинг трансфер ҳуқуки Лондоннинг “Арсенал” клубига тегишли. Посбон сўнгги икки мавсумни ижара асосида “Рома”да ўтказди. У бу давр мобайнида 81та учрашувда майдонга тушди.
“Келишув якунига етди ва энди мен “Рома” футболчиси эмасман. Ўтган икки йил мен учун ёдда қоларли бўлди, Фурсатдан фойдаланиб, жамоа мухлисларига миннатдорчилик билдираман”, — деди Шесни ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.



