"Вольфсбург" "Бавария" билан Луис Густаво борасида келишиб олди

Tolibjon Qosimov
7 авг 2013
"Бавария" ярим ҳимоячиси Луис Густаво ёзда "Вольфсбург"га кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда немис ОАВ.
"Бавария" раҳбарияти "бўрилар" билан музокара бошлашга тайёрлар. Бу ҳақда Карл-Хайнц Румменигге хабар берди.

"Агар "Вольфсбург" футболчи билан келиша олса, биз музокара бошлашга тайёрмиз", — дейди Румменигге.

"Вольфсбург" Бразилия терма жамоаси аъзосига йилига 7 миллион евро маош бермоқчи. Трансфер эса 20 миллион еврога амалга ошиши мумкин.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com