UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  2 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  5 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  4 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  3 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  5 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  18 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  6

Воҳид Холбоев: "Шундай ҳакамлик бўлса, Про-лига савияси кўтарилади" Янгиликлар

Воҳид Холбоев: "Шундай ҳакамлик бўлса, Про-лига савияси кўтарилади"

Ўзбекистон Про-лигаси 7-тури доирасида "Хотира-79" - "Нурафшон-Интер" (0:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувгача рақибларимиз ҳақида маълумотларга эга эмасдим. 1-бўлим давомида майдон эгаларининг ўйинларидан керакли хулосаларни чиқардим. Танаффус пайтида йигитларга керакли кўрсатмаларни бердим. Футболчилар ўз олдиларига қўйган вазифаларини ортиғи билан бажара олишди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Умуман олганда биринчи бўлимда бироз қийналдик. Нега десангиз, тайм давомида кучли шамолга қарама-қарши ҳаракатландик.

Ҳакамлик? Уларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Агарда имконият берилганида уларга 5 баҳо қўйган бўлардим. Ҳакамлар бригадасининг майдонда борлиги деярли сезилмади. Футболчилар ўзларини эркин тутишди. Биласизми, мен ҳам ўзим майдонда ҳаракат қилаётгандек сездим. Мана шундай ҳакамлик бўлса, Про-лига савияси янада ўсади. Дилшод Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Деярли 1 соат йигитлар бир киши кам бўлиб ўйнади. Биринчи бўлим охирларида бош ҳакам жамоамиз сардори Мурод Тўйчибоевга қизил карточка кўрсатди. Шундай бўлса-да, ирода кўрсата олдик. Биз ҳакамга эътироз билдирмадик, рефери ҳақ эди.

Хабарингиз бор, ўзбек футболидаги тажрибали мутахассисларидан бири Олег Тюлькин жамоамиздаги фаолиятини бошлади. Бундай малакали мураббийнинг биз билан иш олиб бориши жамоамизнинг келгуси фаолиятига ижобий таъсир ўтказиши шубҳасиз. Ёши кекса мухлислар унинг собиқ Иттифоқ чемпионатида тўп тепганини эслашади. Демоқчиманки, Олег Павлович билан ҳамфикрликда ишлаяпмиз. У кишининг маслаҳатлари бизга йўл келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга ёрдам бераётган клуб раҳбариятига, Тошкент вилояти ва Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги мутасаддиларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Келгусида ҳам уларнинг ишончини оқлашга интиламиз", - деди Холбоев.

Неъматжон Аҳмедов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика