"Водий футболи". "Андижон" 3 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди

Narzulla Saydullayev
18 окт 2015, 16:54
Водий клубларининг 25-турдан кейинги сериялари ҳақида маълумот берамиз.

"Навбаҳор": Сафардаги мағлубиятли серия 4тага етди

наманганнинг "Навбаҳор" клуби бу турни Олмалиқда ўтказиб 1:2 ҳисобида ютқазди.

Шундай қилиб, "Навбаҳор"нинг сафардаги мағлубиятли серияси 4та ўйинга етди. "Лочинлар" "Сўғдиёна", "Динамо", "Насаф"
ва "Олмалиқ"қа ютқазишди.


"Андижон": 3та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берилди

Олий лиганинг 25-турида "Андижон" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, жамоанинг 3 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди. Бундан олдин "бургутлар" "Шўртан" (0:0), "Локомотив" (1:2) ва "Навбаҳор"га (0:1) қарши ўйинларда юта олмаганди.

Кейинги турда "Андижон" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.


"Қўқон-1912": Мағлубиятсиз серия 3та бўлди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси ўз уйида "локомотив" билан дуранг ўйнади - 2:2.

Шундай қилиб, қўқонликларнинг мағлубиятсиз серияси 3та ўйинга етди. Жамоа "Қизилқум"ни мағлуб этганди, кейин "Шўртан" билан сафарда ва "Локомотив" билан ўз уйида дуранг ўйнашди.

Кейинги турда "Қўқон-1912" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia