

"Ўйин қийин ўтди. Биринчи навбатда мухлисларга раҳмат айтаман. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўйинга кела олмади. Фарғонада эса бугун байрам. "Пахтакор" билан ўйинлар ҳар доим қийин ўтган. Кўрдингиз, биринчи бўлимда Улуғбек Ҳошимовда қулай имконият бўлганди. Битта гол урдик ва бу ғалаба келтирди. Омад биз томонда бўлди.
Жорий мавсумда ҳали мағлубиятга учрамадик. Мавсумни чемпионлик билан тугатишни мақсад қилганмиз",- дейди Владимир Назаров.




