Владимир Бубанья: "Умид қиламанки, кубокда ҳам "Турон"дан устун келамиз"

Iskandarov Abdulaziz
14 авг 2022, 17:10
Хабарингиз бор, Про лиганинг навбатдаги турида "Андижон" ва "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.



Учрашувда мезбонларга ғалаба келтирган ягона голга Владимир Бубанья муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

-  Водий дербисининг ҳар икки жамоа учун муҳимлилик даражаси юқори турганди. Қимматли уч очкога эса "Андижон" эга чиқди. Учрашувнинг аҳамияти яна нималарда эди? Умуман ўйин сурати натижага мос бўлдими?

-  Муҳим ўйинда зарур уч очко олганимиздан хурсандман. Биз бу ишни қўлимиздан келишини исботладик. Чунки уйда мухлисларимиз қаршисида хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўйинни назорат қилдик. Рақиб ҳам етарлича қаршилик кўрсатди. 

- "Турон" сафида Про лига тўпурари бўлиб турган Ҳумоюн Муртозаев бор эди. У ҳар бир ўйинда гол уриб келмоқда. Ҳимоячи сифатида уни қандай зарарсизлантирдингиз? 

- Ҳумоюн кучли футболчи. Лекин биз ҳам кам эмасмиз (кулади). 

- "Андижон" бринчи даврада ҳам "Турон"ни Яйпанда мағлуб этган эди. Олдинда кубок баҳси кутиб турибди...

-  Умид қиламанки, кубокда ҳам улардан устун кела оламиз. Ким яхши эканлигини яна бир бор кўрсатамиз. 

- Бу ғалаба чемпионлик йўлида катта қадам ташланганига ишорами?

- Бўшашиш керак эмас. Олдинда ўйинлар кўп. Ғалабаларимизда мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Улар билан майдонда 12 киши бўлиб тўп тепамиз. Қўллаб-қувватлашаётгани учун раҳмат айтаман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia