UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  3 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  0 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  4 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  4 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  5 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  9

Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади" Янгиликлар

Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"

"Хоразм" айни пайтда Анталияда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Узоқ танаффусдан сўнг элитада иштирок этадиган жамоа таркибини тажрибали футболчилар билан кучайтиряпти дея оламиз. Суперлигада 7 йилдан буён ўйнаб келаётган сербиялик ҳимоячи Владимир Бубанья 2025 йил "Хоразм" мудофаа чизиғини қўриқлайди. Футболчи янги жамоаси ва Суперлигага тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикрларини билдирди. 


"Андижон"да қолмаслигим ойдинлашгач, "Хоразм" клуби раҳбарияти шартнома таклиф қилди. Якунда бу чорловни қабул қилдим. Аввалги жамоамга келсак, футболда бундай ҳолат учраб туради. Шу боис бунга ортиқча тўхталишни лозим топмайман. 

"Хоразм"даги кўп футболчилар менга бегона эмас, улар билан аввал ҳам бирга тўп тепганман. Шу боис мослашиб кетишда муаммога дуч келганим йўқ. Умид қиламанки, "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади. Юқори лигада муносиб қатнашиш учун ҳозир кучли тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Ҳаммаси яхши кетмоқда. 

Суперлигада жамоалар савияси деярли тенглашган. Ҳамма нарса жамоанинг кайфияти ва иштиёқига боғлиқ", – дейди Владимир Бубанья.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика