Виталий Левченко "Wyscout" билан ишлайди
04 июл 2022 12:51
Янгиликлар
Виталий Левченко "Wyscout" билан ишлайди
"Виталий Левченко — "Wyscout" билан ишлайдиган кам сонли мураббийлардан бири.
"Wyscout" — Италиянинг Генуя шаҳрида 2004 йилда ташкил этилган компанияси бўлиб, у футбол скаутини, ўйин таҳлилини ва узатиш динамикасини қўллаб-қувватлайди. Компания футбол бизнесидаги мураббийлар, жамоалар ва ўйинчилар учун видео таҳлил воситаси ва чиқишлар ҳамда ўйинларнинг рақамли маълумотлар базасини тақдим этади. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади — футболга қизиқиш билдирган барча мураббийлар, ишқибозлар ва агентларга кўп сонли спортчилар ҳақида индивидуал чиқишлар, ўйин шакллари ва тактик стратегия ҳақида батафсил маълумот олиш имкониятини беришдир. Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, Wyscоut лойиҳаси мураккаб тузилган ва истеъдод талаб қиладиган лойиҳа бўлганлиги учун ундан кам сонли мураббийлар фойдаланади.
Маълумот ўрнида, жамоамизда иш бошлаган тожикистонлик мутахассис Виталий Левченко иш фаолиятида айнан Wyscaut лойиҳасидан фойдаланиб келган кам сонли мураббийлардан бири", — дейилади "Нефтчи" клуби хабарида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар