UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  1 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  15 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  9 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  1

Виталий Левченко: "Тартибли футбол эвазига ғалабага эришдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Тартибли футбол эвазига ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи"-"Динамо" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдираман. Бир киши кам бўлиб қолган бўлсак ҳам футболчилар жуда тартибли ўйин кўрсатишди. Ғалаба қозондик, жамоа аъзолари ва мухлисларни табриклайман. 

- Қизил карточка кўрсатилган вазиятга муносабатингиз? 

- Танаффус вақтида эпизод видеолавҳасини кўрдим. Қизил карточка учун баҳслашса бўлади. Ҳакамлар шундай қарорга келишган экан,  эътирозим йўқ. Лекин вазиятда қизил карточка кўрсатиш учун етарлича сабаб йўқ эди. 

- Жамоа "Насаф" билан ўйинда ҳам бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганди. Бугун ҳам шундай бўлди. "Нефтчи" камчилик бўлиб ўйнаш услубига мослашиб ҳам қолдими? 

- Тўғри, айрим ўйинларда камчилик бўлиб қолаяпмиз. Лекин бугун қизил карточкадан кейин йигитлар тартибли футбол намойиш этган ҳолда ўйинни қутқариб кетишди. 

- Жасур Жалолиддинов хориж клубига трансфер қилинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабатингиз? 

- Бу ҳақида аниқ маълумотим йўқ. Шунақа таклиф бор бўлса, раҳбариятнинг қарори бу жараённи ҳал қилади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика