UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  3 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  0 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Металлург" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.


- "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ эди ва ғалабани кўпроқ исташди. Бўлган ишлардан ҳулоса чиқаришимиз ва ишлашда давом этишимиз керак. 

- Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатолиги салмоқли? Ҳимоячиларнинг кўрсатган ўйинидан мамнунмисиз?

- Ўтказиб юборилган голлар - жамоанинг умумий хатоси. Рақиблар голларини деярли стандартлардан кейин уришди. Футболчиларим билан "Металлург"нинг жарималардан қандай ишлашини кўриб чиққандик. Мана, кўриш бошқа, уни майдонда амалга ошириш бошқа иш. Шу сабабли бу нафақат Акбар Тўраевнинг, балки, бутун жамоанинг хатоси. Ҳимояда тўлиқлигича ишламадик ва шундай голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи голда эса дарвозабон қутқара олмади. Бундай ҳолат бўлиб туради. Бу дарвозабоннинг хатоси деб тўлиқлигича айта олмайман. Лекин, тўғри, бу унинг тўплари бўлиши керак эди. 

- "Нефтчи" сўнгги ўйинларда жуда кўп дуранг қайд этаётганди. Бугун эса мавсумдаги илк мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди. Ғалабалар қозонишга нима ҳалақит қилмоқда?

- Эътибор ва концентрация етишмаяпти. Баъзида футболчиларнинг кучи етмай қоляпти. Эндигина биринчи давра якунланмоқда. Шу сабабли баъзида футболчиларда ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчоқ аломатлари сезилишни бошламоқда. Шундай жиҳатлар яшиланса, ғалаба қозониш мумкин бўлади. Голлар уряпмиз, бироқ ғалаба қила олмаяпмиз. Айрим жойларда эътибор йўқотилиб қўйилаётгани учун натижалар шундай бўлмоқда. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика