UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   0 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  19 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Ўтказиб юборилган голларда бутун бир жамоанинг айби бор"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Металлург" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.


- "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Улар бунга лойиқ эди ва ғалабани кўпроқ исташди. Бўлган ишлардан ҳулоса чиқаришимиз ва ишлашда давом этишимиз керак. 

- Ўтказиб юборилган голларда дарвозабоннинг хатолиги салмоқли? Ҳимоячиларнинг кўрсатган ўйинидан мамнунмисиз?

- Ўтказиб юборилган голлар - жамоанинг умумий хатоси. Рақиблар голларини деярли стандартлардан кейин уришди. Футболчиларим билан "Металлург"нинг жарималардан қандай ишлашини кўриб чиққандик. Мана, кўриш бошқа, уни майдонда амалга ошириш бошқа иш. Шу сабабли бу нафақат Акбар Тўраевнинг, балки, бутун жамоанинг хатоси. Ҳимояда тўлиқлигича ишламадик ва шундай голлар ўтказиб юбордик. Иккинчи голда эса дарвозабон қутқара олмади. Бундай ҳолат бўлиб туради. Бу дарвозабоннинг хатоси деб тўлиқлигича айта олмайман. Лекин, тўғри, бу унинг тўплари бўлиши керак эди. 

- "Нефтчи" сўнгги ўйинларда жуда кўп дуранг қайд этаётганди. Бугун эса мавсумдаги илк мағлубиятини ҳам қабул қилиб олди. Ғалабалар қозонишга нима ҳалақит қилмоқда?

- Эътибор ва концентрация етишмаяпти. Баъзида футболчиларнинг кучи етмай қоляпти. Эндигина биринчи давра якунланмоқда. Шу сабабли баъзида футболчиларда ҳам рухан, ҳам жисмонан чарчоқ аломатлари сезилишни бошламоқда. Шундай жиҳатлар яшиланса, ғалаба қозониш мумкин бўлади. Голлар уряпмиз, бироқ ғалаба қила олмаяпмиз. Айрим жойларда эътибор йўқотилиб қўйилаётгани учун натижалар шундай бўлмоқда. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика