UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  0 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  21 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  299 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Виталий Левченко: "Муаммоли чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Муаммоли чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси кеча Тошкентдаги йиғин доирасидан ўрин олган дастлабки назорат учрашувида майдонга тушди.

Про лига вакили "Янгиер" рақиблик қилган ўйинда фарғоналиклар 3:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Ушбу баҳс якунлангач "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченконинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Ўйинни яхшилаш борасида ҳали қиладиган ишларимиз бор. Иккинчиси жисмоний ҳолатимизни оптимал даражага олиб чиқиш. Айни пайтда футболчиларга юкламалар бериляпти. Умуман олганда уларга ортиқча эътирозим йўқ.Ҳаракат қилишмоқда, интилишмоқда.  Қандай камчиликларимиз борлигини биламиз. Умид қиламанки, иккинчи давра стартига қадар маромида тайёргарлик кўрамиз",- дейди мураббий. 


- Кўрикда бўлиб турган янги футболчилар ҳақида...

- Муаммоли чизиқларни кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Машғулотлар, ўйинлар орқали уларни кўриб олиш имконияти бўлмоқда. Айрим ўзгаришларни амалга оширишимиз мумкин. 


- Эхсони Паншанбенинг хизматига аввалдан қизиқиб келасиз. Унинг "Нефтчи"га ўтиши борасида хабарлар чиқди...

- У билан гаплашдим. Қизиқиш билдирганим рост. Лекин у Эрон клубини танлади. Эхсонига омад тилайман. Бу унинг танлови. Қаерда тўп тепиш футболчининг хоҳиши ҳисобланади. 


-  "Янгиер" билан учрашув аввалида Юрий Саркисян жамоага ўз тилакларини билдирди. Бу ҳолат қандай ҳиссиётларни берди?

- Аввал ҳам айтганман Юрий Саркисян Фарғона футболи учун кўп хизмат қилган. "Нефтчи" учун анча ишларни амалга оширган, деб ўйлайман. Юрий Вазгеновични Фарғонага стадионимиз очилишига таклиф қилишдан фақат хурсанд бўламан.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика