“Вильярреал” аъзоси: “Мақсадимиз ЕЧЛда ғолиб бўлиш”

Eldor Akmurzayev
22 фев 2022
“Вильярреал” ярим ҳимоячиси Арно Данжума ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги “Ювентус”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

“Ўтган йили Европа Лигасида ғалаба қозонгандик. Клубнинг эндиги мақсади эса Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида ғолиб бўлиш. Ҳозирча биз учун ҳаммаси яхши кетмоқда.

“Юве”га қарши баҳсда тўхтаб қолмаймиз, аммо доимий ишимизни давом эттирамиз. МЮга қарши “Олд Траффорд”даги ўйинда қойилмақом футбол ўйнадик ва кўплаб вазиятлар яратдик. Ғалаба бизнинг ДНКмиздир.

Мақсад – ЕЧЛни ютиш. Бу амалга ошмайди деб ўйлайсизми? Бундай демаган бўлардим. Майли аутсайдер бўлақолайлик. Мақсадимиз шундай қўйилган ва бунга эришиш учун барча нарсани қиламиз”, дейди Данжума.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: football.ua