

"2020 йилда менда "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед"дан таклиф бўлган эди. Биз агар Чемпионлар Лигасида ўйнаётган клубдан яхши таклиф тушса, кетишим ҳақида келишиб олган бўлсак ҳам, клуб раҳбарлари мени қўйиб юборишни хоҳлашмади.
Якунда барчаси амалга ошмай қолди ва бир йилдан сўнг "Вулверхэмптон" ўйинчисига айландим", - дейди бразилиялик ҳужумчи.
Виллиан Жозе "Вулвз"га январда ижара асосида ўтган эди. Футболчи АПЛ доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



