Виллиан "Интер Майами"га ўтмоқчи

Alisher
19 май 2021
"Арсенал" форварди Виллиан фаолиятини MLS'да давом эттирмоқчи.

32 ёшли бразилиялик футболчи Лондон клубидан кетиши мумкин ва у "Интер Майами"га ўтишни хоҳламоқда.

Виллианнинг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Канонирлар" футболчини қўйиб юборишга тайёрлар.

Виллиан жорий мавсум барча мусобақаларда 37та ўйинда майднога тушиб, 1та гол ва 7та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun