Виллиан Бразилияга қайтиши мумкин

Alisher
24 авг 2021
"Арсенал" вингери Виллан жорий мавсумда ҳали ўйнамади ва Бразилияга қайтиши мумкин.

"Канонирлар" айни дамда "Коринтианс" билан музокаралар олиб боришмоқда. Гап 33 ёшли футболчининг текинга трансфери ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Муаммо шундаки, "Коринтианс" Виллианга ҳафтасига 150 минг фунт тўлашга тайёр эмас. Футболчи бугунги кунда тахминан шунча маош олади.

Виллиан "Арсенал"га бир йил олдин эркин агент мақомида ўтганди. Футболчи барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal