"Виктория Пльзень" 6-бор Чехия чемпионига айланди

Alisher
12 май 2022
"Виктория Пльзень" футболчилари Чехия чемпионати плей-офф тўртинчи тури доирасида "Градец Кралов" устида ғалаба қозонишди ва муддатидан олдин олтин медалларни кафолатлашди.

"Виктория Пльзень" Жан-Давид Богель (20-дақиқа) ва Жон Москера (55)нинг голлари сабаб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоа 34 ўйиндан сўнг 82 очко жамғарди ва муддатидан олдин биринчи ўринни эгаллади.

Олдинроқ, жамоа беш бор чемпионатда ғалаба қозонган (2010/11, 2012/13, 2014/15, 2015/16, 2017/18).


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia