UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  0 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  4 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  3 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

Виктор Кумиков: "Яқин кунларда ҳал қиламиз" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Яқин кунларда ҳал қиламиз"

“Андижон” ҳамда “Хоразм” (0:1) жамоалари ўртасида бўлиб ўтган беллашувдан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

-  Оғир ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалабани хоҳлади. Бугун янги стадионни очилиши бўлгани учун мезбонларга байрамдек эди. Шунинг учун ютишни хоҳлашди. Биз барчасини узил-кесил ҳал қилишимиз учун яна икки ўйинни ютишимиз керак эди. Мана, биттасини ютдик. Энди уйдаги ўйинда ғалаба қозонсак, вазифани ҳал қилган бўламиз. Шу ўринда футболчиларга раҳмат. Асосий таркибимиздагилар тўлиқ ўйнашмади. Бугун ўйин амалиёти етарли бўлмаганларга имконият бердик. 3 тадан сариқ карточкаси бор футболчиларни асрадик. Бугун майдонга тушганлар вазифани тўлиқ бажаришди. Асосийси, ғалаба қозондик.

-  Жамоангиз биринчи даврада Урганчда йирик ҳисобда ютқазганди. Ўшанда нима бўлганди?

-  Биринчи даврада Урганчда ютқазганимизни сабаби, ярим "сутка" автобусда қийинчиликда келгандик. Бундан ташқари, 3 нафар легионерларимизга рухсат берилмаганди. Таркибни аниқлаб бўлганимиздан сўнг уларга ўйнашга рухсат беришди. Бу ерда обьектив ва субьектив сабаблари  бор эди. Шунинг учун мағлуб бўлгандик. Мана шундай сабаблар ҳам бугунги баҳсда ғалаба қозонишимиз учун қўшимча "стимул" бўлди.

-  “Андижон” вазифани бажаришга яқин турибди. Ўз ишингизни қандай баҳолайсиз?

-  Худо хоҳласа тўлиқ 100 фоиз ҳал қилганимиздан сўнг баҳо берамиз. Яқин кунларда ҳал қиламиз. Шунда раҳбарият бизни кўрсатган натижаларимизни баҳолаб хулоса беришади. Ўз-ўзимизни баҳолашимиз тўғри эмас.

-   "Андижон" билан Суперлигада ҳам ишлайсизми?

-  Яна бир ой давомида ўйинлар бор. Бу  мавзуда ҳали гаплашмадик. Декабрь охирига қадар шартномам бор. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика