UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  1 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  1 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  1 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  8 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  14 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1

Виктор Кумиков: "Турон" билан бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Турон" билан бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз"

“Андижон” – “Ғиждувон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

-  Виктор Балютович, ғалаба билан табриклайман! Ўйин ёқдими?

-  Икки хил фикрдаман. Ўйинни дастлабки дақиқаларидан ўз назоратимизга олдик, ҳаркатларимиз яхши бўлди. Барчаси шундай кетади, деб тасаввур қилаётгандик. Иккинчи таймда эса биз ўйлаган натижалар доим ҳам амалга ошмади. Ҳозир кийиниш хонасида гаплашиб олдик. Бундай ўйнаш яхши эмас. “Турон” билан бундан-да кучлироқ ўйнаймиз. 

-  Зафар Полвонов бугун дебютини ўтказди ва дебют голини урди...

-  Зафар Полвонов биз билан йиғинда бўлмади. Жамоани ҳали тўлиқ тушуниб етмаган. Лекин мен уни биламан. Аввалги жамоамда қўл остимда ўйнаган. Шунинг учун имкониятларидан яхши хабардорман. У қайси вақтда гол уришни жуда яхши билади. Шу сабабли бу футболчи юқори даражадаги ўйинчи. Хусусан, Суҳроб Бердиев билан Зафар Полвонов яхши ўйин кўрсатишди. 

-  Полвоновни захирадан тушираётганингизда унга нима дегандингиз?

-  Унга нима қилиш кераклигини алоҳида тушунтирдим. Ҳужумда қандай ҳаракат қилиш кераклигини айтдим. Қанотда ўйнаши бўйича вазифасини билдирдим. 

-  Владимир Бубанья билан гаплашдингизми? У нима учун пенальтидан гол ура олмади?

-  Кейин айтаман (кулади).

-  “Турон” билан ўйинда кўпроқ голлар киритиш ҳисобига ғалаба қозонишни хоҳлаймиз...

-  Бизни “Турон” билан иккита ўйинимиз бор. Нечта гол уришимизни олдиндан айта олмайман. Муҳими, ютсак бўлди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика