Виктор Кумиков: "Олмалиқ"дан таклиф тушгани рост"
29 ноя 2016 12:30
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "Олмалиқ"дан таклиф тушгани рост"
Россиялик мураббий Виктор Кумиков "Олмалиқ"да иш бошлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
"Дўстларимнинг таклифига кўра Ўзбекистонга ташриф буюрдим. Аммо иш ҳақида гапиришга эрта. "Олмалиқ" клубидан қизиқиш бўлгани рост. Клуб раҳбарияти билан мазкур масалада гаплашганимни истисно қила олмайман. Бироқ ҳозирча иш шартнома имзолашга қадар етиб боргани йўқ. Ҳаммаси декабрь ойида ҳал бўлади. "Бухоро"дан бўлган қизиқиш ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Буни энди эшитиб турибман. "Бунёдкор"га келсак, музокаралар кутилган натижани бермади", - дейди Виктор Кумиков "Футбол Экспресс" газетасига.
Ўхшаш янгиликлар
20:16
Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман" 7
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар