

"Қийин ғалабани қўлга киритдик. Биринчи бўлимда нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Гол урдик. Кетма-кет учинчи ўйин бир хил таркиб билан ҳаракат қилмоқдамиз. Айрим ўзгаришлар қилдик. Уларга ҳам имконият беришим керак. Акс ҳолда спорт формасини йўқотади. Бироз таваккалга қўл урдик. Муҳими ғалаба.
Захирадан футболчилар прессинг қилиши керак эди. Олдинга қараб ҳаракат қилишларини айтгандим. Қўшимча куч сифатида ёрдам беришлари кутилганди. Балки бу руҳият билан боғлиқдир",- дейди Кумиков.



