Виктор Кумиков: "АГМКни икки футболчи тарк этди"
31 май 2018 07:55
Янгиликлар
Виктор Кумиков: "АГМКни икки футболчи тарк этди"
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалининг АГМК – “Насаф” (2:1) учрашуви ниҳоясига етгач. Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманнинг дастлабки қисмида “АГМК” жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.
Виктор Кумиков – Албатта ғалаба қозониш ёқимли. Бу ғалабадан сўнг руҳий ҳолатимиз ҳам, кайфиятимиз ҳам юқори бўлади. Бизга руҳий куч беради. Кейинги учрашувларда гол ура олмаганимиз муваффақиятсизликларимизга сабаб бўлаётган эди. Бугун йигитларимиз буни уддалашди. Ўзларига бўлган ишонч пайдо бўлди. Ҳали финалгача кўп, қатор ўйинларни ўтказишимизга тўғри келади.
Биз Луфулла Тўраевга жавоб бердик, у Малайзияга йўл олди. Ўзаро тузилган шартномада бу кўзда тутилган эди. Чемиртан ҳам жамоамизни тарк этди. Унинг ўзи жавоб беришимизни сўради. У Молдавияга уйига кетди. Бу маълумотларни расман тасдиқлайман.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар