Виктор Карпенко Ўзбекистон кубоги финалидан олдин: "Насаф" ички чемпионат ва ОЧЛда барқарор таассурот қолдирмоқда"

Iskandarov Abdulaziz
11 ноя 2023
Собиқ футболчи, "Бунёдкор" таркибида Ўзбекистон кубогида бир неча бор ғолиб чиққан Виктор Карпенко эртанги кубок финалидан олдин жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

"Финалда икки жамоанинг ҳам ғалаба қозониш имконияти тенг. Бир-бирига муносиб жамоалар тўқнашуви. Майдонда ким кучли бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади. "Насаф" ҳозирги кунда чемпионатда ҳам, ОЧЛда ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. Қўшимчасига ўз майдонида ўйнайди – ўз мухлислари қаршисида ҳаракат қилади. ОКМКда эса барқарорлик кўринмаяпти. Ўйинга қайси жамоа руҳан тайёр бўлиши муҳим аҳамият касб этади", - деди Виктор Карпенко


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia