Видич: "Погбанинг муаммоси шундаки, футбол бозори ақлдан озган"

Aslanov Jasurbek
26 мар 2017, 19:14
"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Неманья Видич манкунианлар ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг жорий мавсумдаги ўйинига баҳо берди.

"Кўп нарса одамлар ундан нима кутаётганига боғлиқ. Муаммо шундаки, футбол бозори ақлдан озган: Сиз муҳтож бўлган футболчини харид қилиш учун жуда катта пул тўлаш керак. Бу босимнинг ортишига сабаб бўлади. Поль - ажойиб футболчи, бироқ у ҳар мавсум 25 та гол урадиганлардан эмас. У бутун майдон бўйлаб ҳаракатланиб, ўйинга таъсир ўтказади.

Унга қийин деб ўйлайман, чунки одамлар ундан бошқа нарсаларни кутишяпти. Погба жорий мавсумда ўзини яхши кўрсатди деб ўйлайман" - дейди Видич.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: NBC