Видаль дунёнинг энг зўр футболчиси ким эканлигини айтди
10 ноя 2020 11:00
Янгиликлар
Видаль дунёнинг энг зўр футболчиси ким эканлигини айтди
"Интер" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди.
"Иккита жавоб бўлиши мумкин эмас. Месси. У бошқа сайёрадан. У билан икки йилни ўтказдим ва юрагимда кўплаб нарсалар қолди. Ўртамиздаги яхши муносабатлар доим қолади.
Мессидек инсон хайрлашув пайтида сизга шундай нарсаларни ёзса, ақлдан оза бошлайсиз. Биз бутун ҳаётимиз давомида бирга бўламиз", - дейди Видаль.
33 ёшли чилилик футболчи ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"дан кетди.
Видаль жорий мавсум "Интер" таркибида барча мусобақаларда 10та йўинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар