UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  3 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  1 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  8 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  5 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  11 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  8

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан" Янгиликлар

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Бавария"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага йилнинг энг муҳим ўйини, кейинги босқичга чиқишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз. "Бавария" Германия Кубоги ва Бундеслигасини ютган ҳолда, ажойиб йилни ўтказмоқда. Қийин ўйин кутиб турганини биламиз, аммо яхши ўйин бўлади. Агар биз керакли ишни қила олсак, кейинги босқичга йўл оламиз. Флик имконият олгандан бери ажойиб ишламоқда. У икки совринни қўлга киритди ва ўйлайманки, у жамоани яна бошқаришга лойиқ.

"Бавария" ҳар ерда ва ҳар доим фаворит. Мен у ерда бўлганман ва буни ҳис қилганман. Улар Германия Бундеслигасидаги жамоага қарши ўйнашмайди, балки дунёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Левандовски - жуда хавфли футболчи. Унинг қандай ўсганини ва машғулотлар қилганини кўрдим. Уни тўхтатиш жуда қийин бўлади. Аммо уни Месси билан таққослаб бўлмайди, чунки Лео ўзга сайёрадан", - дейди Видаль.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал доирасидаги "Барселона" - "Бавария" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика