

Бу ҳақида Фабрицио Романо ўзининг “Twitter” саҳифасида маълум қилди. Инсайдернинг маълум қилишича, “Вест Хэм” 23 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери учун 46,4 миллион евро тўлашга тайёр.
Конор ўтган мавсумда “Челси” таркибида барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади.



