"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди

Mirjalol Normatov
12 сен 2025
Шанба оқшомида "Вест Хэм" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилади.

Ушбу учрашув олдидан мезбон клуб хавфсизлик нуқтаи назаридан бир қанча тақиқлар қўйди.

Унга кўра, энг биринчи навбатда икки клубнинг логоси туширилган шарфларни ўйинга олиб келиш тақиқланди. "Вест Хэм" шу орқали мухлисларнинг рақиб жамоа мухлислари секторига ўтириб қолиши олдини олмоқчи.

Шунингдек, ташкилотчилар ўйинга кириш олдидан турникетлардаги текширув кўпроқ бўлишини маълум қилди.

13 сен 2025, 21:30
West Ham United — Tottenham Hotspur
0 – 3
Тугади


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail