"Вест Хэм" "Челси" футболчиси учун 15 миллион евро тўлайди

Alisher
20 авг 2022, 12:50
"Челси" ҳимоячиси Эмерсон "Вест Хэм"га ўтишга яқин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "болға урарлар" 28 ёшли италиялик учун 15 млн евро тўлайди, шартнома муддати эса 4 йилга мўлжалланган.

Эмерсон ўтган мавсумни ижара асосида "Лион"да ўтказди. У 36та ўйинда 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Transfermarkt портали ўйинчини 14 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira