

Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби Амстердамда ва музокаралар ўтказмоқда. Трансфер суммаси 40 миллион фунтни ташкил қилиши кутилмоқда.
Кудус "Аякс" сафида 2020 йил июль ойидан буён тўп тепади. Ўтган мавсум у 42 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 7 та голли узатма етказиб берди. 23 ёшли футболчининг "Аякс" билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади. "Transfermarkt" портали унинг трансферини 40 миллион еврога баҳоламоқда.



