"Вест Хэм" 35 млн евролик трансферни амалга оширади

Alisher
20 июн 2022
"Вест Хэм" "Ренн"дан ҳимоячи Наиф Агуэрдни харид қилади.

Клублар 26 ёшли Марокаш терма жамоаси футболчисининг 30 млн фунт (35 млн евро атрофида)лик трансфери борасида келишувга эришишди. Трансфер ҳақида расман душанба куни эълон қилиниши керак.

Ўйинчининг ўзи "болға урарлар" билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Агуэрд 2021/22 йилги мавсум "Ренн" таркибида барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports