UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   0 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  2 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1

Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди" Янгиликлар

Веско Стешевич: "Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди"

Coca Cola Суперлигаси 20-тури доирасида "Металлург" – "Андижон" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Веско Стешевич қуйидагича фикр билдирди.

"Нима дейишим мумкин? Дастлаб жамоамдаги ўйинчиларни ғалаба билан табриклайман. Жуда керакли бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиз мени хурсанд қилди. Бундан кейин ҳам яхши ҳаракат қилиб, турнир жадвалида янада юқорига кўтарилишга интиламиз. 

Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Ўйлайманки, биринчи бўлимдаги 1:0 ҳисоби адолатли бўлди, деб ҳисоблайман. Иккинчи таймда ҳам ўйинни ўз назоратимизга олдик ва иккинчи голни ҳам киритишга муваффақ бўлдик. Биринчи голдан сўнг рақибда ҳам бир нечта имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, вазиятни ушлаб қолдик ва иккинчи голни ҳам урдик. 

Имконият даражасида ҳаракат қилиб, ҳисобни ушлаб қолдик. Бир неча кун аввал биз дербида майдонга тушгандик. Ўшанда кўп энергия сарфлагандик. Шунга қарамай, бугунги ўйинда иккинчи бўлимда ҳам вазиятни қўлдан чиқармасдан, яхши ҳаракат қилдик. Муҳими, 3 очкони қўлга киритдик. Бу бизга жуда керакли ғалаба эди", - деди Стешевич.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика