

"Мавсумнинг кўп қисмида Клопп жамоасини кузатмадим, аммо ҳозир бу жамоа рақиб босимига бардош бера олмайди.
Менга кучли ва бақувват жамоадан техник жамоага айланган Венгернинг "Арсенал"ини эслатмоқда. Ҳимоя бутунлай бетартиб", – деди "Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Twitter'да.
"Ливерпуль" душанба куни АПЛнинг 17-туридан ўрин олган учрашувда ўз майдонида "Брентфорд"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.



