Венгер сўнгги учрашувда "Эмирейтс"даги атмосферадан ҳафсаласи пир бўлди

Aslanov Jasurbek
23 апр 2016
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгернинг таъкидлашича, у "Вест Бромвич"га қарши учрашувда (2:0) стадиондаги атмосферадан ҳафсаласи пир бўлди.

Жамоанинг натижаларидан хафа бўлган "тўпчилар"нинг мухлислари стадионга келмасликка қарор қилди.

"Мухлисларнинг ҳаяжонини кўришни истайсан. Улар жамоани қўллаб-қувватлашини, клуб билан фахрланишини хоҳлаймиз.

Натижалар қониқарли эмас, буни тушунамиз, аммо бу бизни тўхтатиб қолмаслиги керак. Спортда ҳамма нарсага тайёр бўлиш лозим" - дейди Венгер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports