

"Рэмсдейл шахсан менга ёқади. Унинг ўрнида бўлганимда таслим бўлмасдим. Унда асосий таркибга қайтишига ҳали имкониятлари етарли эканлигига ишонаман", - деди Венгер "Now Arsenal" нашрига.
Ушбу мавсумда 25 ёшли посбон барча турнирларда 7 ўйинда қатнашиб, шуларда 8 гол ўтказиб юборди ва икки марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Аароннинг "тўпчилар" билан шартномаси 2026 йилга қадар давом этади.



