

"У машғулотларни кеча бошлади, аммо ўзини яхши ҳис қилмади. Тиббий штаб билан маслаҳатлашаман.
Обамейянг ва Мхитарян жуфтлиги? Биз ҳужумкор жамоамиз, шу сабабли - ҳа, уларнинг "Боруссия"даги ўзаро тушуниб ўйинаши қайта тикланишига умид қиламан" - дейди Венгер.
28 ёшли габонлик трансфер ойнасининг сўнгги кунида 63 млн. евро эвазига "Боруссия"дан "Арсенал"га ўтди. Жорий мавсум ҳужумчи "арилар" таркибида Бундеслиганинг 16та учрашувида 13та гол урди.
"Арсенал" ва "Эвертон" ўртасидаги баҳс 3 февраль куни бўлиб ўтади.



