

"Озил ва Фламини "Ливерпуль"га қарши баҳсга оёққа туриши керак. Оспина тиббий текширувдан ўтади, Санчес эса бу баҳсда иштирок эта олмаслиги мумкин. Алексис даволаняпти ва у "Сток"ка қарши ўйнаши мумкин. Росицки тўлақонли машғулотларга қайтди.
Санчес доимо мендан ўзини майдонга чиқаришни сўрайди, агар ўзига қўйиб берсангиз, жароҳат билан ҳам ўйнайверади. Биз эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қиламиз. У тез орада сафга қайтади" - дейди Венгер.



