UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  3 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  1 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  1 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   1 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  34 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  42 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  6 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  452 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  17 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2

Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади" Янгиликлар

Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"

"Бухоро" янги аъзоси, сербиялик ҳимоячи Велко Филипович клуб матбуот хизматига илк бор интервью берди.

- Велко, сизни "Бухоро" жамоаси таркибида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Бунгача Таиланд чемпионатида 5 йил давомида юқори савияда тўп тепдингиз, жамоамизга қўшилиш варианти сизда қандай пайдо бўлди? 

- Ўзбекистон Суперлигасида ҳаракат қилган бир неча дўстларим бор эди. Уларнинг барчаси чемпионат савияси юқори эканлигини таъкидлаб ўтишди. Агентим орқали таклиф келиб тушгач, ўзимни "Бухоро" жамоасида синаб кўришга қарор қилдим.

- Ўзбекистон чемпионатида биринчи марта иштирок этасиз. Юртимиз ва ўзбек футболи ҳақида сизда қандай маълумотлар бор эди?

- Албатта, ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда ўйин суръати жуда юқори, учрашувларда жуда кўп масофа босиб ўтилади, футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади. Шунингдек, қарши ҳужумларда жамоалар яхши ҳаракат қилиши ҳақида эшитдим.

- Ҳозирги кунда "Бухоро" жамоаси билан Анталиядаги машғулотларда иштирок этяпсиз, 3 та ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушдингиз. Жамоа ҳақида дастлабки тассуротларингиз қандай? 

- Жамоада меҳнаткаш футболчилар жам бўлишган. Биз ҳали ҳам бир-биримизни яхшироқ ўрганишга ҳаракат қиляпмиз, клубдаги барча мени жуда яхши қабул қилди. Майдонда тобора яхшиланиб бораётганимизни ҳис қиляпман.

- Клуб ва мухлислар легионер футболчидан ҳар доим кўп нарса кутишади. Боиси, сизга бўлган ишонч ва маъсулият катта...

- Албатта, менда легионер футболчи сифатида ўйнаш тажрибаси бор. Менда қандай маъсулият борлигини ҳис қилиб турибман. Ҳар доим янги чақирувлар ва қийинчиликларга тайёрман.

- Жамоа ҳимоя чизиғида Сардор Қулматов, Хуршид Мухторов каби тажрибали маҳаллий футболчилар ва ундан ташқари ҳамюртингиз Младович ҳам тўп тепади. Ҳимоядаги рақобат ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, рақобатлашиш осон бўлмайди, лекин футболчи сифатида сиз бундан фойда оласиз. Рақобат бор жойда ҳар доим ўсиш бўлади. Атрофингизда ниманидир ўрганишингиз мумкин бўлган футболчилар бўлиши ҳар доим яхши.

- Янги мавсум олдидан бухоролик мухлисларга тилакларингиз...

- Барча мухлисларимизни 1-тур учрашувига чорлаб қоламиз, мухлислар қўллаб-қувватлаши ҳар доим муҳим бўлган. Майдонда чиройли ўйин намойиш этиб, ғалабалар билан уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 фев 16:08:27
Zohid Qayumov
Bular yurib Fudbol uynaydiku, qanaqa tezkorlik
   
09 фев 14:42:06
Amir
Хато эштипсиз...
   
09 фев 14:01:03
Azizbek Rustamovich
Juda tezkor? Bizni futbolchilar haqida shunday gaplar eshitish qanchalik yoqimliya. Rost bo‘lmasa ham
   
09 фев 13:52:56
+998996488823
Нодирбек Ахмаджоновга хам омад
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика