Вау! "Манчестер Юнайтед" 110 йиллик рекордни такрорлади

Tolibjon Qosimov
19 авг 2017
Бугун Англия Премьер-лигаси 2-турида "Манчестер Юнайтед" сафарда "Суонси" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

"Қизил иблислар" дастлабки турда "Вест Хэм"ни ҳам ҳудди шу ҳисобда таслим этишган эди. Шу тариқа, Жозе Моуриньо шогирдлари жамоанинг охирги 110 йилликдаги рекордини такрорлашди. "Манчестер Юнайтед" охирги маротаба 1907-1908 йилги мавсумда чемпионатнинг биринчи иккита ўйинида 4 ёки ундан кўп гол уришган. Фантастик старт.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe