

Шу тариқа, "Сток Сити" айни пайтда АПЛ клублари орасида ЕЧЛ бош совринини боши узра баланд кўтарган энг кўп футболчига эга жамоага айланди. Марк Хьюз жамоасида Даррен Флетчер ("Манчестер Юнайтед" таркибида), Иброҳим Афеллай ва Боян Кркич ("Барселона" таркибида), Жердан Шакири ("Бавария" таркибида) ва Хесе Родригес ("Реал" таркибида)лар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишган. Лекин, юқоридаги беш ўйинчининг барчаси биргаликда финалда бор йўғи 1 дақиқа ўйнашган ҳолос.




