Варан: "Франциянинг асл мақсади – Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш"

Sherzod Nurmatov
13 дек 2022
Франция терма жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан ЖЧ-2022 ярим финалига чиққани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз аллақачон мусобақада яхши ўйин кўрсатдик. Тўғрисини айтсам, терма жамоамиз ҳамиша маълум бир меъёр – ўз олдига Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш вазифасини қўйган. Бу бошиданоқ бизнинг мақсадимиз бўлиб келган. Албатта, ярим финалга чиқиш аллақачон қониқарли, чунки бунга эришиш осон эмас. Рақибларнинг савияси ошиб бормоқда, барча жамоалар бор кучлари билан курашишмоқда. Аммо бизда битта асл мақсад бор – Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш", – деди Варан.

Ярим финал доирасидаги Франция – Марокаш учрашуви 14 декабрь куни бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS