UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  0 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  2 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  11 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  1 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  10 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  4 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  6 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  15 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  4 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0

Ван Перси фаолиятидаги тўп суриш энг қийин бўлган жамоани айтди Янгиликлар

Ван Перси фаолиятидаги тўп суриш энг қийин бўлган жамоани айтди

“Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларининг собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси Англия премьер лигасида тўп тепган даврларини эсга олди.

“Юқори даражадаги футбол “қурбон”ларсиз бўлмайди. Англия ўтказган йилларим ўзим ҳақимда хулоса чиқаришимга имкон беради. АПЛда футбол савияси  доим юқори даражада. Мен Чемпионлар лигасидаги ўйинларимни худди машғулотдагидек қабул қилганман.

АПЛда эса сенга 2-3 метр масофада тўпни қабул қилиш учун имкон бўлса, бу сенинг омадинг чопганидан дарак. “Болтон”, “Суонси” ва “Шеффилд Юнайтед” сингари жамоаларга қарши баҳсларда бундай имкониятлар бўлмасди.Ёки стадионида доим шамол эсиб турадиган “Сток Сити”ни олайлик. Бу жамоа майдонида доим сўнгги “жанг”га чиққандек майдонга тушардим. “Сток”ка қарши баҳс – дунёдаги энг қийин ўйин. Бу каби ўйинларда ўз имкониятларингдан икки карра яхшироқ ҳаракат қилиш лозим бўларди”, дея айтиб ўтди ван Перси.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика