UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Хабиб Нурмагомедовдан таъсирли чиқиш, кумиринг ашаддий рақибингга айланмагунча бўш келма  0 01:22"Ливерпуль" "Барселона" ҳужумчисига даъвогар  1 01:01Энрике: "Еврода ғолиб бўлмоқчиман"  0 00:47"Наполи"га "Сассуоло" хавбеки керак  0 00:30"Ювентус" чемпионат охирига етказилишини хоҳлайди  4 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:59Женнаро Гаттузо: "Уйда қолинг"  0 23:41"Барселона" молиявий муаммоларга қарамай Мартинесни харид қилади  4 23:15Бонавентура фаолиятини "Лацио"да давом эттириши мумкин  1 23:00"Битта форма". Қайси футболчи хаёлингизга келди?  42 22:51Суюнов 4, Цейтлин 21, Иноятов 43, Бабаян 44, Арвеладзе 75, Ҳайдаров 104  8 22:36Ўз даврининг энг кучли ҳужумчиларидан бири Габриэль Батистута ҳақида  6 22:25РИА Новости: Россияда коронавирус инфекциясини даъволаш учун преперат ишлаб чиқилди  9 22:10“Олтин тўп”га яқин келган футболчилар ўзгача услубда тасвирланди  27 22:00Мартинелли қайси терма жамоада ўйнашни билмаяпти  5

Ван дер Варт: “Ўшанда Россияга омад кулиб боққанди, Аршавин эса Мессига айланиб қолганди...” Янгиликлар

Ван дер Варт: “Ўшанда Россияга омад кулиб боққанди, Аршавин эса Мессига айланиб қолганди...”

Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рафаэль ван дер Варт Евро-2008 мусобақасида Россияга (1:3) қарши баҳсни ёдга олди.

“Ўша беллашув натижаси ҳафсаламизни пир қилганди. Гуруҳ босқичида биз энг яхши ўйинларимизни кўрсатгандик. Италия ва Францияни ер тишлатиб, Руминияни ҳам очкосиз қолдиргандик.  Бизнинг ягона ёмон ўйинмиз Россияга қарши кечганди. Руслар ҳам у даражада яхши ўйин кўрсатмаганди. Баъзида кейинги босқичга чиқишинг учун бироз омад ҳам керак бўлади.

Ўша оқшом ёдимда: ҳаво ҳароати 40 даража атрофида эди. Ўйин охирида вазиятни тенглаштиргандик ва қўшимча вақтлар ўйналди. Россия термаси чақмоқ сингари эди: улар бу баҳсга яхшироқ тайёргарлик кўришганди ва ғалабага эришишганди. Уларнинг таркибида Аршавин тўп тепарди ва у энг асосий фигура эди.  У худди Месси каби жудаям тезкор эди. Қолаверса, қўшимча дақиқаларда ҳам у худди янги майдонга тушгандек ҳаракат қилаётганди. Унинг қўшимча вақтлардаги голли узатмаси ҳамон ёдимда...

Биз ўша вақтда дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири эдик. Русларга шунчаки омад кулиб боққанди. 

ЖЧ-2010 мусобақасида эса худди шундай вазиятда, Бразилияга қарши баҳсда омад бизга кулиб боққанди.  Бразилияликлар биздан яхшироқ формада эди. Яхшиямки 50-дақиқага атиги бир тўп фарқи билан ортда бораётгандик. Кейин Снайдер боши билан гол урди. Бош билан! Унинг бўйи менинг яримимча келади (кулиб). Бунгача у умуман боши билан гол урмаган бўлса керак. Баъзида мана шундай майда деталлар ўйин тақдирини ҳал қилади ва сен кейинги босқичга йўл оласан”, деди Ван дер Варт.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+3   
25 фев 01:04:59
Хайрулла 777
Россия юз фоиз кучл эди уша уйин 6.-1булишиям мумкиниди
   
25 фев 16:06:37
Abdullaev Erkinjon
NeftchiMU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Иии вообще кучли уйинчи бу, Эриксенларизга анча бор бунака болиш
Мени ериксиним емас
   
25 фев 13:26:35
NeftchiMU
Abdullaev Erkinjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu xarp xechnimani eplolmasdi bir tynli o'ynchi edi
Иии вообще кучли уйинчи бу, Эриксенларизга анча бор бунака болиш
   
25 фев 11:18:29
Marco A
Gollandiya Jahon chempionatining finalchilarini yakson qilib Rossiyani mensimay yarimfinal haqida o'ylay boshlashgandi. Omadli Hiddink yurtdowlarini ertaroq kuzatib qo'ygandi. Arshavin Gollandlar bilan porlab yarimfinalda esa yo'qolib qolgandi.
   
25 фев 08:51:12
⚽Бухорочасига⚽
Уша чемпионат хали хамон эсирда Руслар билан бирга Турклар хам анча яхши уйин курсатишган эди
   
25 фев 07:31:15
Makhmood
Chelsea and Pakhtakor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
togri gap mayda detalla kop narsani xal qiladi. Usha mayda detalla afsuski bizani futbolda yetishmidi togrirogi umuman yoq!! shuning uchun xar doim oxirida en kereli oyinda yep qoyuramz
Oka mayda detallar bor bizni o'yinchilarda ham. Faqat ular doimo bizni zararimizga ishlaydi. Akmal Shoraxmedovni ham boyi past lekin bosh bilan ozimizga urgan. Bobir Abduxoliqov yarim finalda shamollagan bolsa ham maydonga tushgani bular ham mayda detallar
   
25 фев 06:24:35
Ўзбеклигим фахрим
Шу Голландияни ўзимизни терма жамоаларга ўхшатаман доим ҳар хил совринларга давогар бўлиб туришадида кейин мусобақа яна якунида ҳеч вақосиз қолиб кетаверади
   
25 фев 02:00:03
M. M.
juda bir ajoyib dolzarb o'rinli yangilik bo'pti, shu ma'lumot ni joylagan xodimlarni topqirligiga barakalla )))
   
25 фев 01:36:15
Abdullaev Erkinjon
Bu xarp xechnimani eplolmasdi bir tynli o'ynchi edi
   
25 фев 01:00:30
Chelsea and Pakhtakor
togri gap mayda detalla kop narsani xal qiladi. Usha mayda detalla afsuski bizani futbolda yetishmidi togrirogi umuman yoq!! shuning uchun xar doim oxirida en kereli oyinda yep qoyuramz
   
25 фев 00:44:59
Sardorbek N11
Òyinning ertasiga Uchar Gallandlarni qanotini qayirgan Rossiya degan maqola chiqgan edi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг